15:06 | 25.09.23 807

Ўзбекистонда «Кўкйўтал» касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор — Нурмат Отабеков

Бу касаллик асосан ёш болалар ва ўсмирларда аниқланади, лекин катта ёшли одамларда ҳам учраши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги авж олгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Oтабеков мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизматига маълумот берди.

«Кўкйўтал — ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўта юқумли хасталик бўлиб, қўзғатувчиси Bordetella pertussis бактерияси ҳисобланади. Унга чалинган беморларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатлари, шунингдек, кучли йўтал хуружлари ва қусиш кузатилади».

Бу касаллик асосан ёш болалар ва ўсмирларда аниқланади, лекин катта ёшли одамларда ҳам учраши мумкин.

Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига асосан, чақалоқлар 2, 3 ва 4 ойлигида 3 маротаба пентавалент вакцина билан (кўкйўтал, дифтерия, қоқшол, гепатит В ва ХИБ инфекцияларга қарши) эмланади. Бир йилдан сўнг, яъни 16 ойлик даврида АКДС-4 билан қайта ревакцинация қилинади.

Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон бўйича жами 2 миллионга яқин бола ушбу хасталикка қарши вакцина қабул қилган. Хусусан, январ-август ойлари давомида пента-1 билан эмланиши керак бўлган болаларнинг 97,6 фоизи, пента-2 билан 98,5 фоизи, пента-3 билан эса 98,5 фоизи эмланган.

Бундан ташқари, 16 ойлик ўғил-қизларнинг 98,9 фоизи ревакцинация босқичида қайта эмланган.

«Кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар (тиббий чеклов ва рад этиш), тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган (сероманфий) болаларда кузатилади».

Эмланмаган ўғил-қизлар ўртасида касаллик тарқалиш хавфи сақланиб қолади. Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилади.

 


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1198
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 701