12:33 | 25.12.23
Тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судида Оила судялари ташкил этилади.
Президент қабул қилган қарорга кўра, бошқарув ходимлари орасидаги хотин-қизларнинг улушини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш талаби давлат корхоналарининг ижро органлари, шу жумладан директорлар кенгаши ва кузатув кенгашларининг таркибини шакллантиришда ҳам татбиқ этилади.
2024 йил 1 февралдан:
Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ БҲМнинг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Xotin-qizlar.uz платформаси негизида «Банд бўлмаган хотин-қизлар» модули яратилиб, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
2024 йил 1 мартгача «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларда иштирокчиларни баҳолаш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилади ҳамда 2025 йилдан ҳар йили ушбу танлов ўтказилади.
Ишсиз хотин-қизлар замонавий миллий либосларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг бино ва иншоотнинг дастлабки 3 ойлик ижара тўлови 2024 йил 1 январдан БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
2024 йил 1 январдан:
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судялар корпуси шакллантирилади.
2024 йил 1 февралдан тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда Оила судялари ташкил этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: