11:29 | 12.12.23

                       

Ўзбекистонлик болалар Россияда қор билан мангу оловни ўчиришди — видео

Ҳозирда болаларнинг оиласини депортация қилиш учун материаллар тайёрланмоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик болалар қор ўйнаб, шаҳардаги мангу оловни ўчиришди. Шу йилнинг 3 декабр куни тунда содир бўлган ушбу воқеада уч нафар ёшлар иштирок этган.

Болалар дастлаб оловга қор улоқтиришган. Олов ўчиб қолгач, уларнинг қочиб кетиши биланоқ, Красное село шаҳридаги маҳаллий аҳоли навбатчилик пунктига хабар беришган.

Полиция ходимлари кузатув камераларидаги тасвирлар орқали кадрларда ўсмирларнинг оловни айнан қор билан ўчириб қочишганини аниқлашган ва ҳодисадан бир неча соат ўтгач, полиция икки ака-уканинг квартирасига бостириб кириб, уларни сўроқ қилиш учун олиб кетган.

Ўсмирларнинг қилмиши сабабли уларнинг оилалари Россиядан депортация қилиниши мумкин. Чунки, ҳар иккала оила ҳам барча қонуний ҳужжатлари бўлмаган ҳолда, миграция қонунчилигига зид равишда Санкт-Петербургда яшаб келишган.

Ҳозирда полиция томонидан уларни Россия Федерациясидан чиқариб юбориш бўйича судга материаллар тайёрланмоқда. Қоидабузар ёшлар ва уларнинг ота-оналари процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органларига юборилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: