12:51 | 17.07.24
Жамоат транспортида электрон тўлов тизими тўлиқ жорий қилинади.
Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланганлиги хабар берилганди.
Видеоселектор давомида, жамоат транспорти тизимидаги ўзгаришларни тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Транспорт вазирлигига йил якунигача барча вилоят марказларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий қилиш топширилди.
Шунингдек, 1 мингта автобус олиб келиш режасини тўлиқ бажариб, ҳудудларга етказиш вазифаси қўйилди.
Жамоат транспортида электрон тўлов тизимини тўлиқ жорий қилиб, уни оммалаштириш Транспорт вазирлигининг устувор вазифаларидан бири бўлади.