11:19 | 03.02.24
Кореяга 2024 йилда ишлаш учун 100 минг нафар ўзбекистонлик жалб этилади. Энг кўп ишлаб чиқариш йўналишида ваканция элон қилинган. Ойлик маош 2000 доллардан бошланади.
Корея Ўзбекистон фуқаролари учун 100 минг бўш иш ўрни ажратади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар фуқаро танловларга жалб қилинади. Е-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар танловларга жалб қилади:
Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 февраль кунлари амалга оширилади. Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак. Ойлик маош ўртача 2000-2500 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Таъкидланишича, Кореяда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республиканинг барча ҳудудларидаги «Ишга марҳамат» мономарказларида Қирол Сежонг фондининг кореялик профессионал ўқитувчилари томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.
Шунингдек, 2024 йил давомида Е-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Натижада йил якунига қадар 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб этилади.
Аввалроқ Германия ўзбекистонликлар учун 1000-2000 евродан 50 минг бўш иш ўрни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: