18:44 | 24.07.24
Жиззахда 58 ёшли эркак уйидан тақиқланган қурол ва гиёҳванд моддалари топилди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.
Жиззахда 58 ёшли эркак яшаш хонадонидан спорт қуроли, кастет ва гиёҳванд модда топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маъсуллар томонидан ўтказилган тадбирда қонунбузарликка чек қўйилди. Хусусан соҳа ходимлари Жиззах шаҳрининг «Иттифоқ» маҳалласида яшовчи 58 ёшли фуқаро яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжалигини кўздан кечириш жараёнида спорт қуроли сақлаётгани аниқлаган.
Текширув давомида ушбу шахснинг хонадонидан қуролдан ташқари, электрон кастет, жавонда 13,8 грамм, чўнтакларида жами 65 грамм гиёҳванд модда сақлаётгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширувлар олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: