7:39 | 19.07.24

                       

Жиззахда аёлнинг ҳужжатлари солинган ҳамёни жарликка тушиб кетди

Жиззахда сайёҳ аёлнинг ҳужжатлари солинган ҳамёни «Бахт кўприги»дан жарликка тушиб кетди.

Жиззах вилояти Зомин туманида шахсий буюмлари ва ҳужжатлари солинган ҳамёни жарликка тушиб кетган аёлга ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Таъкидланишича, 18 июль куни соат 11:10 ларда Жиззах вилояти ФВБ ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отрядига бу ҳақда хабар келиб тушган. Унда Зомин тумани Суффа платосида жойлашган осма кўприк (Бахт кўприги)га ҳордиқ чиқариш учун келган фуқаролардан шахсий буюмлари ва ҳужжатлари солинган ҳамёни жарликка тушиб кетгани айтилган.

Мурожаатга асосан ҳодиса жойига қутқарувчилар гуруҳи жалб қилиниб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида 100 метр чуқурликдаги жарликдан фуқаронинг ҳамёни олиб чиқилди ва ўз эгасига топширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: