18:13 | 28.07.24

                       

Жиззахда йўл қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчилар аниқланди

Жиззахда йўл қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчилар аниқланди. Уларга тегишли тартибда чора кўрилган.

Жиззах ЙҲХБ матбуот хизмати ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга қонуний чора кўрилгани юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Жиззахда қоидабузар ҳайдовчилар қўпол тарзда қоидаларни бузиб, бу ишларини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Lacetti русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, авария ҳолатини юзага келтирган. Суриштирув ишлари давомида мазкур ҳайдовчилар Зомин туманида яшовчи шахслар эканлиги аниқланди.

Ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган. Уларнинг транспорт воситалари эса жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: