11:41 | 13.04.24
ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 4 нафари эса турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ичида йўловчилари бўлган автобус юк машинасига билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этган.
Yutong автобуси «Сўлоқли» маҳалласидан ўтган Тошкент—Термиз М-39 йўлининг 998-километрида HOWO юк машинаси орқасидан келиб урилган. ЙТҲ оқибатида икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамда бир нафар Франция фуқаро турли даражада жароҳатлар олиб, касалхонага ётқизилган.
Вилоят ИИБ, тиббий ёрдамга муҳтожларга тегишли муолажалар кўрсатилиб, йўловчиларни манзилларига етказиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: