20:12 | 17.07.24
Жиззахда қарийб 750 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар ушланди. Улар сув насосларини яширин йўллар билан электр тармоғига улаган.
Жиззахда 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал, Янгиобод ва Пахтакор тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “М.Б.”, “L.M.” ҳамда “U.S.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан тармоққа улаб, жами 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: