9:36 | 03.03.22

                       

Украина Россия денгиз пиёдаларининг махфий ҳужжатларини қўлга киритди — фото

Улар орасида яширин назорат жадваллари, ходимлар рўйхати бор

Украина Қуролли Кучлари бўлинмаларидан бирининг муваффақиятли ҳаракатлари туфайли мамлакат Россия денгиз пиёдаларининг махфий ҳужжатларини қўлга киритди. Бу ҳақда «Схід» оператив-тактик гуруҳи хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, ҳужжатлар орасида иш харитаси, жанговар топшириқ, чақирув белгилари жадвали, назорат сигналлари жадвали, яширин назорат жадвали, ходимлар рўйхати ва бошқалар мавжуд. «Бизнинг ихтиёримизда Россия Қора денгиз флоти денгиз пиёдаларининг 810-алоҳида бригадаси батальон-тактик гуруҳи бўлинмаларидан бирининг режа ҳужжатлари бор», дейилади хабарда.

Фото: «Схід»
Фото: «Схід»

Қайд этилишича, Украина билан урушни режалаштириш ҳужжатлари 18 январда тасдиқланган ва Украинани босиб олиш бўйича операция 15 кун ичида, яъни 20 февралдан 6 мартгача ўтказилиши кераклиги қайд этилган.

Фото: «Схід»
Фото: «Схід»

«Душман бўлинмаси Орскдан Степановка-1 аҳоли пункти ҳудудига тушиши ва кейин Россиянинг 58-армиясининг ҳарбий қисмлари, яъни 177-алоҳида денгиз пиёдалари полки билан ҳаракат қилиши керак кутилган. Бу кучларнинг пировард мақсади Мелитополни тўсиб қўйиш ва назорат қилиш бўлган», дейилади хабарда.

Фото: «Схід»

«Асирлардан бири яна ўқишга келганини ва адашиб қолганини айтганида — ишонманг! Улар билишган, пухта тайёргарлик кўришган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Президент Владимир Зеленскийни йўқ қилиш учун «қодировчилар»нинг элита бўлинмаси Украинага жўнатилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Киев мэри Виталий Кличко пойтахтда тун қийин кечгани, аммо рус қўшинлари энди шаҳарда йўқлигини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: