16:35 | 25.04.22

                       

Ўзбекистон бўйлаб 9 май куни ҳарбий парадлар ўтказилмайди

Мудофаа вазирлиги Bugun.uz’га мазкур масалада маълумот берди

Тошкент шаҳридаги миллий матбуот марказида 25 апрель куни Мудофаа вазирлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. «Bugun.uz» мухбири унда иштирок этиб, айрим саволларга жавоб олди.

Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, мухбир 9 май арафасида Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий парадлар ўтказиш режалаштирилган ёки йўқлиги тўғрисида савол берди.

Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ойбек Мамадалиевга кўра, Ўзбекистон бўйлаб 9 май арафасида ҳарбий парадлар ўтказиш назарда тутилмаган.

«Биз биламизки, Ўзбекистонда 9 май ‘Ғалаба куни’ эмас, ‘Хотира ва қадрлаш куни’ этиб белгиланган. Айнан 9 май ‘Хотира ва қадрлаш куни’га бағишланган тадбирлар бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Қарияларни қадрлаш ҳамда уларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида тадбирлар бошлаб юборилган.

Ўзбекистон бўйлаб 9 май арафасида ҳарбий парадлар ўтказиш назарда тутилмаган. Аввал ҳам парад шаклида бўлмаган, ўтган йил ҳам, ундан аввалги йилларда ҳам бўлмаган. Ҳарбий парад бўлиши тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ», — дейди подполковник.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда 9 май куни ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилганди. «2022 йилда Қозоғистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 1941–1945 йиллардаги Улуғ ватан урушидаги Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаган», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: