20:16 | 17.07.22

                       

Оҳангарондаги ўрмон хўжалиги ҳудудида ёнғин содир бўлди — видео

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан маълумот берди

Тошкент вилояти Оҳангарон ўрмон хўжалиги ҳудудида 17 июль куни ёнғин юз берди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Келтирилишича, ёнғин ўт ўчирувчи махсус техникалар кира олмайдиган ҳудудда бўлгани сабабли ўчириш ишлари асосан қўлда олиб борилган. 30 та Фавқулодда ваизиятлар бошқармаси ходими ва 1 та ўт ўчириш машинаси ёрдамида ёнғин бартараф этилган.

Мутахассислар фикрига кўра, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўз-ўзидан ёнғин чиқмайди. Таҳлилларга кўра, 95 фоиз ҳолатда ёнғинлар инсон омили туфайли юзага келади, кимларнингдир оддий эҳтиётсизлиги, бундай ҳудудларга жуда яқин жойлашган ишлаб чиқариш ёки турар-жой объектлари қурилиши билан боғлиқ.

Олимларнинг таъкидлашича,  дунё бўйича ҳар йили ўрмонлар ёнғини оқибатида 2 миллион тоннадан ортиқ органик модда йўқ бўлиб кетиши аниқланган.

«Ҳозирда ўрмон ёнғинининг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича чора-тадбир олиб борилмоқда», дейилад хабарда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги қабристонда ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: