18:14 | 29.09.24

                       

Келгуси ҳафтанинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

«Ўзгидромет» 1-3 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, фақатгина бир ҳудудда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади.

«Ўзгидромет» келгуси ҳафтанинг дастлабки кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 1-2 октабрда ёғингарчилик кутилмайди. 3 октабрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 октабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 22-27°, 2 октабрда кечаси 5-10°, кундузи 24-29°, 3 октабрда кечаси 11-16°, кундузи 22-27° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 октабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат, 1 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°; 2 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 24-29°; 3 октабрда кечаси 12-17°, кундузи 27-32°бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 октабрда Тошкент Сирдарё вилоятларининг айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 октабрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 2 октабрда кечаси 10-15°, кундузи 22-27°; 3 октабрда кечаси 12-17°, кундузи 26-31° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 октабрда кечаси 10-15°, кундузи 24-29°; 2 октабрда кечаси 12-17°, кундузи 27-32°; 3 октабрда кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 октабрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-2 октабрда кечаси 8-13°, кундузи 22-27°; 3 октабрда кечаси 10-15°, кундузи 24-29° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, 1-2 октабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 3 октабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 октабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 1-2 октабрда 13-18°; 3 октабрда 16-21° бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: