20:18 | 24.09.24

                       

Тошкентда Cobalt, Tracker ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида Tracker ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчиси енгил тан жароҳатлари олган.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва 131-сонли «гармошка» автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳодиса 24 сентябрь куни соат 10:10 да «Мусиқа мактаби» қаршисида содир бўлган.

Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида иккита машина ва автобусга зарар етган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга Cobalt ҳайдовчиси сабабчи бўлган.

Автобус йўловчилари жароҳат олмаган, бироқ, Tracker ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси енгил тан жароҳатлари олган.

Ҳодисанинг сабаблари Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан батафсил ўрганилиб, тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: