14:21 | 30.09.24

                       

Ўзбекистонда педагоглар 70 фоиз устама олиши мумкин

Ўзбекистонда малака синовларидан юқори балл тўплаган педагогларга қўшимча 70 фоиз устама берилади. Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.

Шавкат Мирзиёев раислигидаги таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотда Муаллимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш албатта давом эттирилиши таъкидланди.

Қайд этилишича, келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади. Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.

Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади. Таъкидланишича, ўқитувчилар учун 1 минг доллар маош бугун реал ҳодисага айланиб бораётганини шу мисолда яққол кўриш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: