23:04 | 30.09.24

                       

«Сельхоз» ёниб кетди

Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода содир бўлган ёнғин ўчирилди. Университетдаги барча бинолар тўлиқ ёнгани айтилмоқда (видео).

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода 30 сентябрь куни соат 20:10 да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор А.Х.Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: