15:05 | 27.05.24

                       

1 июндан метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 1 июндан 1 августгача метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланди.

Ўзбекистонда 2024 йил 1 июндан 1 августгача автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Маълум қили нишича, 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинган.

Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.

Яъни 1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: