21:25 | 23.02.24

                       

1 мартдан ommalashtirish.uz платформаси ишга туширилади

АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартиби ҳақида маълумот берди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида «Ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш тартиби» тасдиқланди.

Унга кўра, мазкур оммалаштириш тартиби умумий ўрта таълим мактаби, Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари, махсус мактаб-интернатлари, меҳрли мактаб ўқитувчиларига татбиқ қилинади ва ихтиёрий ҳисобланади.

Оммалаштириш учун тавсия этилган иш тажрибалар методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишда, методик қўлланманинг энг кам ҳажми 24 бет, методик тавсиянинг энг кам ҳажми 10 бетдан иборат бўлиши лозим. Методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишида бўлмаган ҳамда ўтган йиллар давомида оммалаштирилган методик ишлар қабул қилинмайди.

75–80 балл билан баҳоланган методик иш республика миқёсида оммалаштириш учун тавсия этилади. Танлаб олинган методик ишлар мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади. Шунингдек, 2024 йилнинг 20 февралидан бошлаб оммалаштиришга оид барча саволлар Оммалаштиришузбот орқали қабул қилинади ва барча саволларга жавоб берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: