12:57 | 16.12.23

                       

Мол-мулк солиғи тўловлари 1 январдан ошади

Жумладан, Тошкент шаҳри учун мол-мулк солиғи 3 млн сўмни ташкил этиши белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

УзА хабар беришича, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.

Тошкент шаҳри учун мол-мулк солиғи – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм)ни ташкил этади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан ресурс солиқларининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида солиқ тўловчининг шахсий кабинети, уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобил иловасига СМС-хабарнома шаклида солиқни тўлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мол-мулк ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилиши бўйича Президент қарори имзоланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: