19:45 | 25.01.22

                       

Ўзбекистонда парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

Президент бу бўйича қарорни имзолади

«Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача қўшимча қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларда етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди (аввалроқ 1000 сўм эди).

Шу билан бирга, субсидия қўшимча қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланиши айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга ҳар бир ходим учун 6 ойгача базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ойлик субсидия берилиши хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: