7:07 | 11.03.24

                       

11 мартга об-ҳаво маълумоти

Ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкентда ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонда 11 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинч ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: