9:30 | 18.02.22

                       

Тошкентдаги юк автомобиллари дўкони ёниб кетди

Ҳодиса жойига 7 та қутқарув экипажи жалб қилинган

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги юк автомобиллари дўконида 18 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 03:30 атрофида туманнинг Бунёдобод МФЙ Янги Сергели кўчасида жойлашган юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида юзага келган. Ҳодиса жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:36 да етиб бориб, ёнғин соат 04:10 да бартараф этилган.

Ёнғинда дўконнинг 900 квадрат/метр майдонда ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин содир бўлгани хабар қилинган. Шунингдек, Чирчиқ дарёси бўйидаги яшик бозорда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: