12:16 | 09.03.22

                       

Ўзбекистоннинг қатор вилоят ҳокимликларида тайинловлар амалга оширилди

Ҳокимларга оила ва хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистоннинг қатор вилоят ҳокимларига 9 март куни оила ва хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлар тайинланди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармасда тайинловлар бўлиб ўтган. Шунингдек, қуйида қайси ҳокимларга ўринбосарлар тайинлангани эълон қилинган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Зуҳра Мирғозиева Тўраевна Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Гулсара Курбонбоева Ахмедовна Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Гулнора Абдуллаева Маърифжоновна Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Зебинисо Рахмонова Пулатовна Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Комила Карамова Зайдуллаевна Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Зулхумор Хидирова Абдирашидовна Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи ловозимига тайинланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Наргиза Тожибоева Келдибековна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: