15:25 | 28.03.22

                       

Сирдарёда ҳайдовчи 1 тоннадан ортиқ яроқсиз гўшт олиб кетаётгани аниқланди — видео

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Сирдарё вилоятида Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1 тоннадан ортиқ яроқсиз гўшт олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, Сирдарё карантин масканида ўтказилган текшириш давомида автомашинани ҳужжатсиз бошқариб кетаётган фуқаро тўхтатилган. Унинг машинаси текширилганда эса юкхонадан 1 тонна 256 килограмм яроқсиз гўшт борлиги аниқланган.

Суриштирув давомида ҳайдовчи машина ҳам, гўшт ҳам уники эмаслигини айтган. Маҳсулот вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб бориб текширилган. Лаборатория хулосасига кўра, гўшт таркибида инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланган ичак таёқчалари топилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқандда истеъмолга яроқсиз гўшт орқали куйдирги касаллиги тарқалгани айтилганди. Шунингдек, Жиззахда 2 фуқаро Тошкент вилоятига истеъмолга яроқсиз гўшт жўнатиб тургани аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: