18:15 | 30.03.22

                       

Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 аёлнинг 6 нафари қамалди

Улар Telegram орқали интим хизматларини таклиф қилган

Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 14 нафар аёл қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, улар Telegram мессенжери орқали алоҳида ҳақ эвазига интим хизматларини таклиф қилаётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Миробод тумани ҳокимияти биносида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш)га асосан, Тошкент шаҳар ҳудудида ахлоқ-одоб доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизларни маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласини кўриб чиқиш юзасидан сайёр суд бўлиб ўтди.

Мазкур судда ҳуқуқбузарлик содир этган 6 аёлга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси, 8 нафарига эса жарима жазолари тайинланган. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 2021 йилнинг 10 ойи давомида фоҳишалик қилиш билан боғлиқ 50 дан ортиқ ҳолат аниқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Сирдарёда 20 ёшли қизни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: