13:56 | 12.04.22

                       

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони кунига қанчага ошаётгани маълум бўлди

Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони кунига 1,8 минг кишига ошаётгани маълум бўлди. Статистика қўмитаси ахборот хизмати бу бўйича «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 миллион кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган. 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Аввалроқ 1 январь ҳолатига кўра, доимий аҳолиси сони 35 271 276 кишига етгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: