14:35 | 19.04.22

                       

Кобулдаги мактабларда кучли портлаш содир бўлди — фото

Гувоҳлар 100 га яқин одам ҳалок бўлгани ва яраланганини айтмоқда

Афғонистон пойтахти Кобул ғарбидаги «Мумтоз» ва «Абдул-Раҳим Шаҳид» мактаблари ҳудудида 19 апрель, сешанба куни 3 та кучли портлаш қайд этилди. Бу ҳақда «Aamaj News» хабар берди.

Фото: «Aamaj News»

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш оқибатида 100 киши ҳалок бўлган ва яраланган. Энг кўп қурбонлар «Абдул Раҳим Шаҳид» мактабида содир бўлган иккита портлаш билан боғлиқ. «Толибон» хавфсизлик қўмондонлиги матбуот котиби Холид Задран олти киши ҳалок бўлгани, яна 11 киши жароҳатланганини маълум қилган. Бироқ гувоҳлар камида 25 киши ҳалок бўлганини айтмоқда.

Фото: «Aamaj News»
Фото: «Aamaj News»
Фото: «Aamaj News»

Аввалроқ Покистонда жума намози пайтида масжид ва Кобулдаги масжид ёнида бомба портлатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: