10:10 | 29.05.22

                       

Жиззах давлат педагогика институти ходими пора билан қўлга тушди

У талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун 2500 доллар олган

Жиззах давлат педагогика институти ходими талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун 2500 доллар олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи Б.И. фуқаро В.нинг Тошкент шаҳрида «Y.T.» университетидаги ўқишини ушбу институтга кўчириб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда халқ таълими бўлими ходими 5,4 минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди. У тадбиркордан эски мактаб биносини бузиш бўйича шартнома эвазига пул талаб қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: