12:25 | 29.05.22

                       

Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчининг пулини олиб қўйганликда айбланди — видео

Вилоят ИИБ Bugun.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди

Қашқадарё вилояти Кўчдала туманида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 18 май куни ҳайдовчи автомобилини ҳужжатсиз бошқаргани ва бошқа қонунбузарликар сабаб машина ЙПХ ходими томонидан жарима майдончасига жойлаштирилаётган бўлган. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилаётганда ҳайдовчи воқеани тасвирга олиб, инспекторни унинг пулини олиб қўйганликда айблаган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида муҳокама қилинади. Суд якунига кўра, фуқарога 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Қашқадарёда аҳоли ва ЙПХ ходимлари ўртасида тортишув содир бўлганди. Жараёнда ходимлардан бирининг пагони, боди камераси ва кўкрак нишони юлиб олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: