22:55 | 05.07.22

                       

Самарқандда бир гуруҳ ўқувчилар ўртасида муштлашув юз берди — видео

Вилоят ИИБ жанжал сабабини маълум қилди

Самарқанд шаҳрида 5 июль куни ўқув маркази ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, соат 19:30 атрофида шаҳарининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида жанжал юз берган. Бунга улар ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Ҳодиса жойга ИИБ ходимлари етиб келиб, жанжални бартараф этган. Фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ичики ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: