18:24 | 03.09.22

                       

Тошкент вилоятида бетон тўсиққа урилган «Lacetti» тўлиқ ёниб кетди — видео

Ҳодисага ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 3 сентябрь куни бетон тўсиққа урилган «Lacetti» тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 14:15 атрофида туман ҳудудидан ўтган 4Р17а автомобил йўлининг 4-километрида содир бўлган. Аниқланишича, 21 ёшли ҳайдовчи Қ.Ш. «Lacetti»да ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилган. Шу сабаб автомобилда ёнғин келиб чиққан, машина тўлиқ ёниб кетган.

Қўшимча қилинишича, ЙТҲ оқибатида ҳайдовчига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда «авария» сабабли машина ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. «Lacetti» «Gentra»га урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: