12:11 | 13.09.22

                       

Қрим Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлигини билдирди

Марказий Осиёнинг яна икки давлaтига бу маҳсулот етказиб берилади

Қрим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига, жумладан Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «РИА Новости Крым»

Қрим расмийси Юрий Гоцанюк бу бўйича маълумот берган. У Қрим дони Донецк ва Луганскга, шунингдек, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга етказилишини қайд этган. МДҲга аъзо бўлмаган давлатлардан дон Туркия, Миср, Исроил, Сербия, Хитой, Ливан ва Ливияга жўнатилади.

Қрим 2022 йил бошидан буён 280 минг тонна дон экспорт қилган. 2021 йилда ярим орол 350 минг тонна дон етказиб берган. Қрим дондан ташқари бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам экспорт қилади. Вино, товуқ тухуми, гўшт ва денгиз маҳсулотлари шулар жумласидандир.

Аввалроқ Қозоғистон ун ва дон экспортига қўйилган тақиқни олиб ташлаганди. Шунингдек, АҚШ Украинадан дон экспорти тикланса, Россияга қарши санкцияларни бекор қилмаслиги маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: