20:29 | 19.09.22

                       

«Транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги мажмуаларни ишга тушириш юзасидан топшириқ берди

Президент 19 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Транспорт вазирлигига бир қатор топшириқлар берди. бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот котиби

Маълум қилинишича, барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказиш;

– хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсларни йўлга қўйиш;

– водий, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳар куни камида 1 та авиақатновни йўлга қўйиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Самарқандда бир йиллик халқаро учрашувлар ва анжуманларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, беш кун муддатда Самарқанддаги янги мажмуаларни ишлатиш, бунинг учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича алоҳида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимларини ишдан олганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: