15:41 | 26.04.24

                       

Ўзбекистонда пенсияга чиққанидан кейин ҳам ишлаётганлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда пенсияга чиққанидан кейин ҳам ишлаётганлар сони маълум бўлди. Шулардан 251 919 нафари давлат ташкилотларида ишлайди.

Фото: Bugun.uz

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, ишлаётган пенсионерлар сони 579 995 нафар:

  • давлат ташкилотларида — 251 919 нафар (43,5 фоиз);
  • хусусий субъектларда — 328 076 нафар (56,5 фоиз).

Ишловчи пенсионерлар орасида аёлларнинг фаоллиги кузатилмоқда:

  • эркаклар — 234 598 нафар (40,4 фоиз);
  • аёллар — 345 397 нафар (59,6 фоиз).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: