21:21 | 19.09.22

                       

Президент марказий банкка ажратилган 100 млн доллар ҳали тадбиркорларга етиб бормаганини танқид қилди

Мутасаддиларга туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш топширилди

Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормаганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг «туристик ҳалқаси»ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Энг яхши лойиҳаларга танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.

«Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: ‘Менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?’ Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади», —  деди Президент.

Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормаганини танқид қилди.

Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъкидлади. 1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

Шунингдек, мутасаддиларга:

  • барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;
  • божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш;
  • Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида «сафари» туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифини киритиш топширилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимларини ишдан олганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: