13:03 | 21.09.22

                       

Путин Россияда сафарбарлик эълон қилгандан сўнг мамлакат фонд бозори кескин қулади

Москва биржасининг индекси 5 фоизга тушиб кетган

Россия фонд бозори 21 сентабрь кунги савдо сессиялари аввалидан кескин қулашни бошлади. Москва биржасининг индекси бир кун олдинги 8,84 фоизли қулашдан кейин яна 5 фоизга тушиб кетди.

Фото: Forbes

Тошкент вақти билан соат 10:13 ҳолатига кўра, Москва биржаси индекси 2102,26 бандда турибди (-5,12 фоиз), «РТC» инфекси эса 1065,5 бандга тушган (-7,68 фоиз).

Москва биржаси ҳаворанг фишкалари орасида энг катта қулаш «ВК» (-15,33 фоиз), «ПИК» (-15 фоиз) ва Санкт-Петербург бижрасида (14,2 фоиз) кузатилган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди. Мазкур ҳарбий хизматга фақат ҳозирда резервда бўлган ва биринчи навбатда Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: