22:04 | 04.10.22

                       

ХТВ ўқувчилар мактабга қандай кийимда келиши бўйича тушунтириш берди

Аввалроқ ягона мактаб формаси бекор қилингани маълум қилинганди

Халқ таълим вазирлиги ўқувчилар мактабга қандай кийимда келиши бўйича тушунтириш берди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 3 октябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 558-сонли қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, 2022 йил 19 майдаги 271-сонли қарорига мувофиқ, ўқувчиларнинг ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий этиб белгиланган.

Шунингдек, 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига мувофиқ, ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тегишли тартибда тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасининг босқичма-босқич жорий этилиши белгилаб қўйилган.

Ўқувчилар таълим муассасасига мактаб уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийиниб келишлари кераклиги таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун ҳукумат қарори билан тасдиқланган мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: