20:04 | 14.10.22

                       

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 36 млрд доллардан ошди

Кўрсаткичлар 2021 йилга нисбатан қарийб 7,7 млрд долларга ошган

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида 36 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткичлар 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 миллиард долларга ошган. Унда экспорт 14,1 миллиард долларни ташкил этган. Шундан:

  • маҳсулотлар — 11,3 миллиард доллар;
  • хизматлар — 2,8 миллиард долларга етган.

Шунингдек, 9 ойдаги ташқи савдо айланмасида импорт 21,9 миллиард долларга етган. Бунда:

  • маҳсулотлар — 20,1 миллиард доллар;
  • хизматлар — 1,9 миллиард долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 8 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўтган 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: