18:25 | 14.10.22

                       

Нукусда шахмат турнирининг республика босқичи ғолибларига футболка берилгани айтилмоқда

Шахмат федерацияси раиси ҳолатга муносабат билдирди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган шахмат турнирининг республика босқичи ғолибларига футболка берилгани юзасидан Алишер Саъдуллаев муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 12 октябрь куни бўлиб ўтган мусобақада ғолиблар футболка ва майка билан тақдирланган.

Фото: Instagram

Ҳолат юзасидан Шахмат федерацияси раиси, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев: «Нукус шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган шахмат турнири ғолибларининг муносиб тақдирланмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шахсан вазиятни ўрганиб, тез орада маълумот бераман», — деб хабар жойлаган, Telegram’даги саҳифасида.

Фото: Instagram

Аввалроқ Наманганда «Ёшлар дафтари»га киритилган болага эски ва ичида беҳаё фильмлар бўлган ноутбук берилгани, «Заковат» танлови ғолибларига ваъда қилинган совғалар берилмагани айтилганди. Шунингдек, Самарқанд вилояти Нуробод туманида IТ мусобақасида ғолиб бўлган 13 ёшли мактаб ўқувчисига эски ноутбук берилгани, бунинг ортидан туман «замҳокими» ҳайфсан олгани, сўнг ўқувчига янги ноутбук совға қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: