21:04 | 17.10.22

                       

Россияда кўп қаватли уйлардан бирига ҳарбий самолёт келиб урилди

Икки учувчи парашютда сакраб қолишга улгурган

Россиянинг Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирига самолёт келиб урилди. Бу ҳақда маҳаллий Telegram каналларида хабар берилди.

Қайд этилишича, 17 октябрь куни содир бўлган ҳалокатда икки учувчи катапульта қилишга улгуриб қолган. Дастлабки маълумотларга қараганда, уларнинг бошқарувида СУ-34 қирувчи-бомбaрдимончи самолёти бўлган.

Ҳозирда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Етказилган зарарлар миқдори ўрганилмоқда. Самолёт ҳалокатига учиш вақтида двигателлардан бирининг ёниши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шунингдек, вилоят губернатори воқеа жойига етиб борган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий самолётнинг уй устига қулаганини тасдиқлади. Оқибатда юзага келган ёнғин майдони 2 минг квадрат метрни ташкил этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: