20:19 | 20.10.22

                       

Тошкентдаги чиқиндини қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

Унинг келиб чиқиш сабаби ва зарари миқдори аниқланмоқда

Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводида 20 октябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:04 да Бектемир тумани Ҳусайн Байқаро кўчасида жойлашган Suvmash чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:08 да етиб бориб, ёнғин соат 18:26 да қуршаб олинган ва соат 18:38 да ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Андижонда масжид ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижон шаҳридаги «Жаҳон бозори»да ёнғин келиб чиқиб, 10 та қутқарув экипажи уни ўчиришга жалб қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: