13:11 | 21.10.22

                       

Ўзбекистонда ҳаво қачондан совиши маълум қилинди

Мамлакатга Волга бўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келишни бошлайди

Ўзбекистон ҳудудига 22 октябрдан совуқ ҳаво кириб келишни бошлайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев маълум қилди.

Фото: «Ўзгидромет»

Қайд этилишича, 22—26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

Аввалроқ 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туриб, ёғингарчилик кутилмаслиги маълум қилинганди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.

Бундан олдин, Ўзбекистонда 17-19 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 8-10 даражагача пасайиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: