22:46 | 29.10.22

                       

Сеулда Хэллоуин байрамини нишонлаш пайтида тиқилинч оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Воқеа жойига 400 дан ортиқ қутқарувчилар юборилган

Жанубий Корея пойтахти Сеулда Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч сабаб камида 50 киши юрак хуружидан вафот этди.

Yonhap ахборот агентлиги хабар беришича, ҳолат Сеул марказидаги Gamilton меҳмонхонаси яқинида содир бўлган. Жабрланганларга барча зарур ёрдамлар кўрсатиляпти.

Ҳалок бўлганлар сони ҳақида расмий маълумот ҳозирча мавжуд эмас. Айрим манбалар 50-100 га яқин ярадор ва ҳалок бўлганлар ҳақида ёзмоқда. Воқеа жойига 400 дан ортиқ қутқарувчилар юборилган. Жабрланганларнинг баъзиларида воқеа жойида юрак-ўпка реанимацияси ўтказилиб, баъзилари шифохоналарга юборилган.

Агентликнинг маҳаллий ОАВга таяниб хабар беришича, оломон барлардан бири томон ҳаракатланган, чунки у ерга машҳур юлдуз борган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: