14:03 | 31.10.22

                       

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги Зангиота—Қоплонбек автойўл ўтказиш пункти ёпилади

Бунга «Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти модернизация қилиниши сабаб бўлган

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Зангиота—Қоплонбек автойўл ўтказиш пункти 1 ноябрдан 19 ойга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона пости билан чегарадош бўлган Қозоғистоннинг «Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти модернизация қилиниши ҳамда техник томонидан жиҳозланиши режалаштиргани боис мазкур ўтказиш пункти 2021 йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб вақтинча ёпилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: