12:41 | 02.11.22

                       

«Киберхавфсизлик марказига саломлар». Олий Мажлис Сенати сайти хакерлар ҳужумига учради

«Bugun.uz» ҳолат юзасидан Киберхавфсизлик маркази билан боғланди

Ўзбекистонда номаълум шахслар Олий Мажлис Сенати веб-сайтига бузиб кириб, Киберхавфсизлик марказига хабар қолдирди.

«Киберхавфсизлик марказига саломлар», — дейилади хабар матнида.

Мутахассислар Тошкент вақти билан соат 12:04 га келиб киберҳужумни бартараф этишга муваффақ бўлди.

«Bugun.uz» алоқага чиққан Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ходимининг маълум қилишича, бу иш билан марказ шуғулланмаган.

«Бу иш билан биздан ҳам юқоридагилар шуғулланяпти. Раҳбарим менга ҳам маълумот бермади», — деди марказ ходими.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: