14:55 | 02.11.22

                       

Тошкент ҳокимлиги пойтахт кўчаларини сув босишида аҳолини айбдор қилди

Ҳокимлик чиқиндиларни махсус ажратилган жойларга ташлашни маслаҳат берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли ёғигарчилик сабаб пойтахт кўчаларини сув босиши фонида аҳолига мурожаат қилди.

Маълум қилинишича, айни кунларда уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш хизмати вакилларининг асосий саъй-ҳаракатлари ариқ ва дренаж тизимларини тўпланган чиқиндилардан тозалаш, сув оқимларини очишга қаратилмоқда. Бундай ҳолатга чиқиндининг махсус ажратилган жойларга эмас, балки йўл ва ариқларга тўкилиши сабаб бўлмоқда.

«Келажакда бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлашингизни, бу орқали, пойтахтимиз озодалигига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: