20:32 | 03.11.22

                       

Москвада мигрантлар учун патент нархи оширилади

Патент нархининг ошиши муҳожирлар зиммасидаги солиқ юкини россияликларнинг тўловлари билан тенглаштириш сабабли амалга оширилмоқда

Москвада 2023 йилдан бошлаб мигрантлар учун патент нархи ойига 5900 рублдан 6600 рублгача оширилади. Бу ҳақда«Expert» хабар берди.

Москва шаҳар думаси депутатлари пойтахт солиқ қонунчилигига ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Хусусан, парламент аъзолари мигрантлар учун патент нархини ҳисоблашда қўлланиладиган минтақавий коэффициентни кўтаришди. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб патен нархи ойига 6600 рублни ташкил қилади, деди Москва ҳукумати вазири.

«2022 йилда меҳнат муҳожирларининг анъанавий тармоқлардаги маоши 11,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент нархини мутаносиб равишда ойига 6600 рублгача ошириш таклиф қилинмоқда», – дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, патент нархининг ошиши муҳожирлар зиммасидаги солиқ юкини россияликларнинг тўловлари билан тенглаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, меҳнат патенти учун тўловлар бутунлай Москва бюджетига тушади, харажатларнинг ошиши Россия Федерацияси пойтахти даромадини 3 миллиард рублга оширилиши кутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: