15:54 | 04.11.22

                       

Ўзбекистонда 15 ёшга тўлмаганлар расман ишлаши мумкин

Бунга ота-оналарнинг розилиги керак бўлади

Меҳнат кодексининг янги таҳририга мувофиқ, 15 ёшга тўлмаганлар билан меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Унга кўра, 15 ёшга тўлмаган шахслар билан ота-оналарнинг розилиги бўйича меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Шунингдек, уларни маданий тадбирларда асарлар яратиш ва ижро этиш, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ишлаш каби фаолиятга ёллаш мумкин.

Шу билан бирга, 15 ёшга тўлган шахслар қабул қилиниши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вояга этмаган ходим номидан меҳнат шартномаси унинг ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи вакил  томонидан имзоланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилаётгани ҳақида хабар берилганди. Сенатнинг 17 март кунги йигирма тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун маъқулланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: