13:55 | 11.11.22

                       

«Уйга келсангиз, қулоғингизга айтаман». Озодбек Назарбеков Украинадаги урушга шахсий муносабатини билдирмади

У вазир сифатида Ўзбекистон позициясини қўллашини айтган

Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Озодлик радиоси» мухбирининг Украинадаги вазиятга шахсий позицияси қандайлиги тўғрисидаги саволига жавоб берди.

Фото: «Bugun.uz»

Озодбек Назарбеков вазир сифатида Ўзбекистон позициясини қўллашини айтган. Шундан сўнг, мухбир «вазир ва бутун Ўзбекистон ҳамда хорижга танилган санъаткор сифатида Украинадаги вазиятга позициянгиз қандай?» дея савол берган.

«Давлатим, сиёсатим қайси позицияда бўлса, мен ҳам вазир сифатида айнан ўша позицияни қўллаб-қувватлайман. Менинг шахсий фикримни сўрайдиган бўлсангиз, уйга келсангиз, қулоғингизга айтиб бераман», — деган маданият вазири.

Аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги вакили Ўзбекистонни Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблаганди. Шундан сўнг, Украина элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилган ва ОАВда тарқалган асоссиз баёнот муносабати билан жиддий хавотир билдирилган. «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ўзининг Telegramʼдаги канали орқали Украинанинг Ўзбекистондаги элчисига эътироз етказилганини маълум қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: